Роналду янги рекордлар билан “Ан-Наср”ни олдинга олиб чиқди

Роналду янги рекордлар билан “Ан-Наср”ни олдинга олиб чиқди

Саудия Арабистони чемпионатида пешқадам бўлиб турган “Ан-Наср” навбатдаги турда “Ал-Ухдуд”га қарши меҳмон учрашувини ўтказиб, ишончли 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Риёд клуби бу натижа билан жадвалдаги етакчилигини мустаҳкамлаб олди.

Жамоанинг иккала голи Криштиану Роналду ва Жоау Феликс номига ёзилди. Улар ўз самарали ҳаракатлари билан жамоага муҳим уч очко тақдим этишди.

Бу учрашув Роналду учун яна бир тарихий оқшомга айланди. У “Ан-Наср” сафидаги голлар сонини 124 тага етказиб, клуб тарихидаги энг яхши тўпурар мақомига эга бўлди. Шу билан бирга, унинг умумий профессионал фаолиятидаги голлари сони 968 тага етди.

Бир ўйинда икки катта рекордга эришган 41 ёшли юлдуз учрашувдан сўнг ўз фикрларини ижтимоий тармоқ орқали билдирди.

— “Яна бир қадам олдинга. Бирга, ягона жамоа сифатида. Биз мақсадимизга тўлиқ эътибор қаратганмиз. Ҳар доим қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларга раҳмат”, — деб ёзди Роналду X платформасида.

28-турдан кейин “Ан-Наср” 73 очко тўплаб, чемпионат жадвалининг пешқадами сифатида ўз ўрнини сақлаб қолмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.