Саудия чемпионатида “Ан Наср” етакчи, тўпурарлик бўйича ким олдинда?

Саудия Арабистони чемпионатининг 28-тур ўйинлари якунланди ва “Ан Наср” мусобақада якқол пешқадам сифатида ўз ўрнини мустаҳкамлаб олди.
Риёд клуби ҳозирда энг яқин таъқибчисидан 5 очко олдинда бормоқда. Келаси турда эса улар мамлакат чемпионлигини расман ҳал қилиб қўйиши ҳам мумкин.
Шу билан бирга, тўпурарлар пойгаси ҳам қизғин кечмоқда. Бу борада “Ал Аҳли” ҳужумчиси Иван Тоуни етакчиликни қўлга олган. Англиялик форвард жорий мавсумда 27 та гол уриб, ажойиб форма намойиш этмоқда.
Унинг ортидан Жулиан Куинонес (“Ал Қодисия”) 26 гол билан иккинчи ўринда бормоқда. Учинчи ўринда эса “Ан Наср” юлдузи Криштиану Роналду 24 та гол билан жойлашган.
Рўйхатда кейинги ўринларни Мартинес Тобинсон (“Ат Таъвун”) — 20 гол ҳамда Жоау Феликс (“Ан Наср”) ва Карим Бензема (“Ал Ҳилол”) — ҳар бири 16 тадан гол билан тўлдирмоқда.
Саудия чемпионатида интрига ҳам жамоалар, ҳам индивидуал рекордлар даражасида давом этмоқда.













