Футболчи Хушнудбек Авилов 27 ёшида вафот этди

Футболчи Хушнудбек Авилов 27 ёшида вафот этди

Ўзбекистон чемпионатидаги ўйинлари билан танилган футболчи Хушнудбек Авилов 27 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “HanNews.kz” ахборот манбаси хабар берди.

Авилов фаолияти давомида мамлакатнинг бир қатор етакчи клублари — “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Андижон”, “Қўқон-1912” ва “Турон” жамоаларида ўйнаган.

Хушнудбек Авилов ўз вақтида Ўзбекистоннинг У-19, У-21 ва У-22 терма жамоаларига ҳам чақирилган ва халқаро майдонларда мамлакат шарафини ҳимоя қилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.