Бабаянни кетишга "мажбур қилган" ўйин ҳақида Қосимов нималар деди?

Бабаянни кетишга "мажбур қилган" ўйин ҳақида Қосимов нималар деди?

Суперлига 7-туридан ўрин олган «Андижон» – ОКМК (1:2) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйин ҳақида ўз фикрларини баён қилди ва берилган саволларга қуйидагича жавоб берди.

— Албатта, қизиқарли ўйин кутаётгандик ва бунинг гувоҳи бўлдик. Бир томондан Андижонда ўйнаш осон эмас. Иккинчи тарафдан эса осон. Негаки, бу ерда футболни яхши кўришади, ишқибозлари жуда кўп. Йигитларга шуни таъкидлагандим ва қўйилган вазифани тўғри бажаришди. Биринчи бўлимда яхши ҳаракатланиб, охир-оқибат қилинган меҳнатимизни иккита гол билан кўрдик.

Иккинчи бўлимга келадиган бўлсак, охирги 20-25 дақиқада ҳисобни ушлаб қолишга ўйнаш барибир руҳан таъсир қилади. Бу охирида панд бериб қўйиши мумкин эди. Футбол 90 дақиқа ўйналади. Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

— Ўйин охирларида ҳимоячи Шаҳзод Тоировни ҳам майдонга туширилиши ҳисобни сақлаб қолиш учунмиди?

— Албатта. Бундан олдинги баҳсни ҳам кўриб чиққандик. «Андижон» жамоаси узун узатмалар билан ўйнайди ва бўйдор ўйинчилари бор. Шунинг учун охирида уч марказий ҳимоячи билан ҳаракат қилдик. Дарвозамизга жуда яқин ўйнашди. Шу нарса таъсир кўрсатди. Иккинчи бўлимнинг 20-25-дақиқасигача яхши вазиятлар бор эди, прессинг ҳам қилаётгандик.

— Жамоадаги япониялик легионерлар охирги пайтларда асосий таркибда майдонга тушмаяпти. Буни сабаби нимада?

— Бизда икки япон бор. Биринчидан, ротация. Ари (Арихиро Сентоку) кўп ўйнаётганди. Иккинчидан, схемани ўзгартирдик ва икки таянч яримҳимоячи билан ўйнадик. Бу ерда очиқ футбол ўйнаб бўлмайди. Энди кейинги баҳсга тайёргарлик кўрилади. Тақвим жуда ҳам зич. Жисмонан тезроқ тикланиш керак. Шу боис ҳам ўйинчиларни алмаштириб-алмаштириб ўйнатяпмиз ҳозирча. Уёғини вақт кўрсатади, — дея Қосимовнинг сўзларини келтиради «Андижон» матбуот хизмати.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.