“Хоразм” ва “Қўқон-1912” баҳси драматик дуранг натижа билан тугади

“Хоразм” ва “Қўқон-1912” баҳси драматик дуранг натижа билан тугади

Суперлиганинг 7-тури доирасида бўлиб ўтган “Хоразм” — “Қўқон-1912” учрашуви том маънода кескин курашларга бой ўтди ва охир-оқибат 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Баҳсни мезбонлар жуда тез бошлади. 5-дақиқада Бубакар Траоре рақиб дарвозасини ишғол қилиб, “Хоразм”ни олдинга чиқарди. Бу гол ўйинга қўшимча ишонч бағишлади.

Бироқ меҳмонлар тез жавоб қайтарди. 24-дақиқада Силванус Нимели аниқ зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди ва ўйинни яна мувозанатга қайтарди.

Иккинчи бўлим ҳам юқори суръатда бошланди. 49-дақиқада Суннатуллоҳ Ҳамиджонов Рустам Абдуҳамидовнинг аниқ узатмасидан сўнг гол уриб, “Хоразм”ни яна олдинга олиб чиқди.

Лекин орадан кўп ўтмай, айнан Ҳамиджонов омадсиз эпизодга тўқнаш келди — у ўз дарвозасини билмасдан ишғол қилиб қўйиб, ҳисобни яна тенглаштириб юборди.

Шундан кейин иккала жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди, аммо натижа ўзгармади. Учрашув 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Суперлига. 7-тур

Хоразм — Қўқон-1912 2:2

Голлар: Траоре, 5; Ҳамиджонов, 49 — Нимели, 24; Ҳамиджонов, 60 (автогол).

Хоразм: Стошич, Отахонов, Абдухолиқов (Нугманов, 83), Лери, Лоҳан, Ортиқбоев, Ҳамиджонов, Ром, Пирмуҳаммадов, Абдуҳамидов (Исмоилов, 65), Траоре (Ахроров, 65).

Қўқон-1912: Нортожиев, Тоштемиров, Ёқубов, Гвазава (Салимов, 75), Жавоҳир Ҳусанов (Жавоҳир Сидиқов, 59), Нимели (Табатадзе, 75), Акрамов, Маликжонов, Ғуломҳайдар Гулямов, Кондратюк, Муҳаммаданас Ҳасанов (Гадоев, 59).

Огоҳлантиришлар: Ёқубов, 11; Ҳамиджонов, 53; Маликжонов, 79; Тоштемиров, 83.

Ушбу натижадан сўнг “Қўқон-1912” очколарини 7тага етказиб, 12-ўринга кўтарилди. “Хоразм” эса 9 очко билан 8-поғонада қолмоқда.

Қизиқарли ва томошабоп ўйин мухлисларда катта таассурот қолдирди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.