"Ливерпул" ва ПСЖ: ҳал қилувчи тўқнашув олдидан шиддатли жанг

"Ливерпул" ва ПСЖ: ҳал қилувчи тўқнашув олдидан шиддатли жанг

"Ливерпул" ва ПСЖ: ҳал қилувчи тўқнашув олдидан шиддатли жанг

Европа клуб футболида энг нуфузли мусобақалардан бири — UEFA Европа Чемпионлар лигаси доирасида чоракфинал босқичининг жавоб учрашувлари старт олмоқда. Бу босқич ҳар доимгидек кескин интрига, юқори суръат ва кутилмаган бурилишлар билан мухлислар эътиборини ўзига тортади.

Бугунги куннинг энг қизиқарли қарама-қаршиликларидан бири — Liverpool FC ва Paris Saint-Germain ўртасидаги учрашувдир. Асл беллашув айнан шу икки грант жамоа ўртасида бўлиб ўтмоқда. Мазкур ўйин Тошкент вақти билан соат 23:59 да старт олади.

Майдон эгалари бўлган “қизиллар” бу сафар ҳам кучли таркиб билан чиқишга тайёр. Дарвозада Гиорги Мамардашвили ишончли ўйин кўрсатиши кутилмоқда. Ҳимоя чизиғида Виржил ван Дейк ва Ибраҳима Конате жамоа мувозанатини ушлаб туришга ҳаракат қилади. Ярим ҳимояда эса Мак Аллистер, Собослай ва Гравенберх ўйин темпини белгилайди. Ҳужумда Исак ва Экитике рақиб дарвозасига хавф солиши кутилмоқда.

“Ливерпул” таркиби: Мамардашвили, ван Дейк, Конате, Керкез, Виртц, Собослай, Мак Аллистер, Исак, Экитике, Фримпонг, Гравенберх.

Меҳмонлар — Париж жамоаси ҳам жавоб ўйинига максимал тайёргарлик билан чиқмоқда. Дарвозада Матвей Сафонов, ҳимояда Ҳакими, Нуну Мендеш ва Маркиньос ишончли тўсиқ бўлишга ҳаракат қилади. Ярим ҳимояда Витинья, Невеш ва Заир-Эмери ўйинни назорат қилишга интилади. Ҳужум чизиғида эса Усмон Дембеле ҳамда Хвича Кварацхелия каби тезкор футболчилар ҳал қилувчи рол ўйнаши мумкин.

“ПСЖ” таркиби: Сафонов, Ҳакими, Нуну Мендеш, Маркиньос, Заир-Эмери, Дуэ, Пачо, Невеш, Витинья, Дембеле, Хвича.

Бундай даражадаги учрашувларда ҳар бир дақиқа, ҳар бир пас ва ҳар бир хато тақдирни ҳал қилиши мумкин. Бир гол бутун тарихни ўзгартириб юборишга қодир. Шунинг учун мухлисларни нафақат кескин, балки эмоционал ва кутилмаган воқеаларга бой ўйин кутиб турибди.

Ҳамма нигоҳлар энди майдонга қаратилган — қайси жамоа ярим финал йўлланмасини қўлга киритади, буни фақат ўйин кўрсатади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.