"Реал"да катта ўзгариш: Ираола бош мураббийликка яқинлашмоқда

"Реал"да катта ўзгариш: Ираола бош мураббийликка яқинлашмоқда

Европа футболидаги энг нуфузли клублардан бири — \"Реал\" келаси ёзда бош мураббий масаласида жиддий ўзгаришга қўл уриши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Испаниянинг машҳур нашрларидан бири — Marca маълумотига кўра, “қаймоқранглилар” жамоаси ҳозирдаги мутахассис ўрнига Aндони Ираолани олиб келиш вариантини кўриб чиқмоқда. Ҳозирги бош мураббий сифатида тилга олинаётган Aлваро Арбелоа ўрнида айнан Ираола асосий номзод сифатида кўрилмоқда.

Аввалроқ расман маълум қилинганидек, испаниялик мутахассис мавсум якунлангач \"Борнмут\" клубини тарк этиши кутилмоқда. У 2023 йил 1 июлдан буён ушбу Англия жамоасини бошқариб келаётган бўлиб, ушбу даврда ўз услуби ва тактик қарашлари билан эътибор тортган.

Шу билан бирга, Ираолага бўлган қизиқиш фақат Мадрид клуби билан чекланиб қолмаяпти. «МЮ», «Челси» ва «Атлетик» каби жамоалар ҳам унинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ ҳозирча ҳеч бир клуб расман музокара босқичига кирмагани таъкидланмоқда.

Футбол муҳитидаги ушбу вазият ёзги трансферлар ва мураббийлар бозорида катта силжишларга сабаб бўлиши мумкин. Энди барча нигоҳлар Ираоланинг кейинги қадамига қаратилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.