"Чиcаго Фире" Левандовскини сотиб олиш фикридан қайтди

"Чиcаго Фире" Левандовскини сотиб олиш фикридан қайтди

АҚШнинг "Чиcаго Фире" клуби Польша терма жамоаси ва "Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовскини сотиб олиш фикридан қайтди. Аввалроқ Америка жамоаси тажрибали форвардни ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдираётган эди. Бироқ сўнгги маълумотларга кўра, клуб раҳбарияти ушбу трансферни амалга ошириш ниятида эмас. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Левандовскининг Испания клуби билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг июн ойида якунига етади. Футболчи узоқ вақтдан бери МЛС жамоалари билан боғланиб келаётган эди. Шунга қарамай, "Чиcаго Фире" вакиллари польшалик юлдузнинг трансфери бўйича музокараларни тўхтатишга қарор қилишди.

"Чиcаго Фире" Левандовскини сотиб олиш фикридан қайтди

Клубнинг бундай қарорга келишига жамоанинг ҳозирги ҳужумчиси Ҳуго Куйперснинг ажойиб спорт формасида эканлиги сабаб бўлган. Раҳбарият янги ҳужумчи қидиришдан кўра, мавжуд таркибни сақлаб қолишни афзал кўрмоқда. Левандовски эса ёзги трансфер ойнасида ўзига янги жамоа излашига тўғри келиши мумкин.

"Чиcаго Фире" Левандовскини сотиб олиш фикридан қайтди
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.