Эдди Хау Волтемаденинг асосий таркибга қайтиш шартини маълум қилди

Эдди Хау Волтемаденинг асосий таркибга қайтиш шартини маълум қилди

«Нюкасл» бош мураббийи Эдди Хау германиялик ҳужумчи Ник Волтемадега асосий таркибга қайтиш учун нима қилиш кераклигини тушунтирди. 69 миллион фунт стерлингга сотиб олинган футболчи сўнгги ойларда «Сент-Жеймс Парк»да кам кўриниш бермоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

«Арсенал»га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг Германия матбуоти Хауни саволга тутди. Журналистлар бўйи 198 сантиметр бўлган ҳужумчининг нега захирада қолиб кетаётгани ва ярим ҳимояда ўйнатилаётгани билан қизиқди.

Эдди Хау Волтемаденинг асосий таркибга қайтиш шартини маълум қилди

Волтемаде Лондондаги баҳсда захирадан майдонга тушиб, ўз маҳоратини кўрсатишга эришди. У яратган вазият жамоасига ҳисобни тенглаштириш учун энг яхши имконият бўлди.

Мураббий унинг бу ҳаракатини алоҳида эътироф этди.

Эдди Хау Волтемаденинг асосий таркибга қайтиш шартини маълум қилди

«Ник бугун жуда яхши ҳаракат қилди. Унинг ижодкорлиги ва Висса учун яратган вазияти унинг ўзига хос иқтидор эканини кўрсатади.

Агар у шу даражада ўйнашда давом этса, кўпроқ майдонга тушади», — деди Хау.

Ҳозирда «Нюкасл» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди. Мавсум якунланишига тўрт тур қолганида жамоа кучли ўнталикка кириш учун кураш олиб бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.