Хавертс жароҳати сабабли «Атлетико» билан ўйинни ўтказиб юборади

Хавертс жароҳати сабабли «Атлетико» билан ўйинни ўтказиб юборади

Лондоннинг «Арсенал» клуби Чемпионлар лигаси ярим финали олдидан жиддий йўқотишга учради. Жамоа ҳужумчиси Кай Хавертс Англия Премьер лигаси доирасидаги «Нюкасл»га қарши баҳсда жароҳат олди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Германиялик футболчи ўйин якунланмасидан олдин майдонни оқсоқланган ҳолда тарк этишга мажбур бўлди. Тиббий кўрик натижаларига кўра, унинг тикланиши учун маълум вақт талаб этилади.

Хавертс жароҳати сабабли «Атлетико» билан ўйинни ўтказиб юборади

Шу тариқа, Хавертс Мадриднинг «Атлетико» жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ярим финалнинг дастлабки учрашувида иштирок эта олмайди. Бу Микел Артета жамоаси учун ҳужум чизиғида катта муаммо туғдириши кутилмоқда.

Ҳозирча футболчининг аниқ қачон сафга қайтиши маълум қилинмаган. Тиббиёт ходимлари унинг ҳолатини назорат қилиб бормоқда.

Хавертс жароҳати сабабли «Атлетико» билан ўйинни ўтказиб юборади
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.