"Реал Мадрид" жамоаси ёзда Дани Карвахал билан хайрлашишни режалаштирмоқда

"Реал Мадрид" жамоаси ёзда Дани Карвахал билан хайрлашишни режалаштирмоқда

"Реал Мадрид" клуби ёзги трансферлар ойнасида фахрий ўнг қанот ҳимоячиси Дани Карвахал билан хайрлашишни режалаштирмоқда. Жамоа афсонаси ҳисобланган футболчининг кетиши кутилмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Бунга Карвахалнинг тез-тез жароҳат олиши ва мураббийлар штаби билан муносабатларининг ёмонлашгани сабаб бўлган. Клуб жорий мавсумни совринсиз ўтказиши ушбу қарорни тезлаштирди.

Испаниялик ҳимоячининг кетиши Трент Александер-Арнолд учун янги имконият яратади. Англиялик футболчи "Реал Мадрид"нинг ўнг қанот ҳимоясида асосий ўйинчига айланиши мумкин.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.