Реал Мадридда инқироз: Альваро Арбелоа ва футболчилар ўртасидаги зиддият кучаймоқда

Реал Мадридда инқироз: Альваро Арбелоа ва футболчилар ўртасидаги зиддият кучаймоқда

Реал Мадрид кийиниш хонасида вазият тобора кескинлашиб бормоқда. Испаниянинг Марка нашри хабарига кўра, жамоанинг олти нафар футболчиси бош мураббий Альваро Арбелоа билан мулоқот қилишдан бош тортмоқда. Мундо Депортиво нашри эса клубдаги муҳитни "портлаш арафасидаги кукун омбори"га қиёслаган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Жамоа ичидаги келишмовчиликлар фақат мураббий билан чекланиб қолмаяпти. Федерико Вальверде ва Аурелиен Тчоуамени ўртасида машғулот вақтида жиддий жанжал юз бергани, ҳаттоки футболчилар муштлашувга яқин келгани айтилмоқда. Шунингдек, Дани Себаллоснинг мураббий билан муносабатлари узилгани, Дани Карвахаль эса ўзининг жамоадаги ўрнидан норози экани маълум бўлди.

Кйлиан Мбаппе атрофидаги вазият ҳам мураккаблашиб бормоқда. ЛЪEқуипе нашрига кўра, жамоадошлари франциялик юлдузнинг хулқ-атвори ва унга берилаётган имтиёзлардан чарчаган. Тҳе Атҳлетик эса Мбаппе клуб ходимларидан бири билан ҳам зиддиятга борганини таъкидламоқда.

Реал Мадрид кетма-кет иккинчи мавсумни совринсиз якунлаш арафасида турибди. Чемпионатда Барселона чемпионликни расмийлаштиришга яқин турган бир паллада, клуб раҳбарияти Альваро Арбелоани мавсум якунида истеъфога чиқаришни режалаштирмоқда. Флорентино Перез янги мураббий сифатида Хосе Моуриниони кўрмоқчи.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.