Гави Винисиус Жуниор билан бўлган можаро ҳақида гапирди

Гави Винисиус Жуниор билан бўлган можаро ҳақида гапирди

Барселона ярим ҳимоячиси Гави "Эл-Класико" доирасида Реал Мадрид юлдузи Винисиус Жуниор билан юзага келган кескин вазиятга ойдинлик киритди. Испаниялик футболчи майдондаги ҳиссиётлар ўйиннинг бир қисми эканлигини ва майдон ташқарисида улар ўртасида ҳеч қандай адоват йўқлигини таъкидлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

"Винисиус билан бўлган ҳолат шунчаки футбол. Майдонда нимаики юз берса, ўша ерда қолади. У ҳам худди мен каби тез жаҳли чиқадиган футболчи. Мен унга шунчаки оғзингни юм, деб айтдим, тамом. Майдонда мен ўз жамоам шарафини ҳимоя қиламан, бироқ майдон ташқарисида мутлақо бошқачаман", — деди Гави.

Гави ўтган икки мавсум давомида жиддий жароҳатлар билан курашганини ва бу қийинчиликлар унинг иродасини янада мустаҳкамлаганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, айнан руҳий барқарорлик ва меҳнатсеварлик унга юқори даражага қайтишга ёрдам берган.

Барселона бош мураббийи Ханси Флик ёш футболчига катта ишонч билдирмоқда. Гави мураббийнинг қўллаб-қувватлаши унинг учун жуда муҳим эканлигини ва жамоа муваффақиятига ўз ҳиссасини қўшишда давом этишини билдирди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.