Лионел Месси Неймар ҳақида: У ҳар доим дунёнинг энг яхшиларидан бири бўлиб қолади

Лионел Месси Неймар ҳақида: У ҳар доим дунёнинг энг яхшиларидан бири бўлиб қолади

Лионел Месси ўзининг собиқ жамоадоши Неймар ҳақида илиқ фикрлар билдирди. Интер Маями сардори жароҳатлар сабабли қийин даврни бошдан кечираётган бразилиялик футболчи жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Барселона ва PSJ клубларида бирга тўп сурган Месси Ло дел Полло шоусида берган интервюсида шундай деди: "Биз жаҳон чемпионатида энг яхши ўйинчиларни кўришни истаймиз. Неймар қандай формада бўлишидан қатъи назар, ҳар доим энг кучлилар қаторида бўлади. Унинг Бразилия ва футбол олами учун аҳамияти жуда катта".

Аргентиналик юлдуз Неймарнинг ўзига хос харизмаси ва самимий характерини алоҳида қайд этди. Мессининг сўзларига кўра, Неймар ҳеч қачон сунъий қиёфа яратмайди ва ҳаётни борича, эркин яшайди, бу эса замонавий футболда кам учрайдиган ҳолат.

Жаҳон чемпионатидаги фаворитлар ҳақида гапирар экан, Месси Франция ва Испания терма жамоаларини юқори баҳолади. Шунингдек, у Бразилия терма жамоаси охирги пайтларда барқарор ўйин кўрсатмаётган бўлса-да, ҳар қандай йирик турнирда чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб қолишини қўшимча қилди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.