Арсенал юлдузи Леандро Троссарднинг оилавий ҳаётида инқироз

Арсенал вингери Леандро Троссард майдон ташқарисида жиддий муаммоларга дуч келган кўринади. Футболчининг рафиқаси Лаура Ҳилвен ўзининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларидан турмуш ўртоғи билан боғлиқ барча суратларни ўчириб ташлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Ушбу ҳолат Лондон клуби учун Англия Премер-лигаси ва Чемпионлар лигасида ғолиблик учун кураш кетаётган муҳим паллага тўғри келди. Кузатувчилар Лаура Ҳилвеннинг декабрь ойидан буён никоҳ узугини тақмаётганига ҳам эътибор қаратишган.
13 йилдан буён бирга бўлган ва 2019-йилда турмуш қурган жуфтлик авваллари ўзларининг бахтли онлари билан тез-тез бўлишиб туришарди. Бироқ, ҳозирги кунда Лаура Ҳилвеннинг саҳифасида Леандро Троссард билан боғлиқ бирорта ҳам хотира қолмаган.
Шахсий ҳаётдаги бу нохушликларга қарамай, Леандро Троссард профессионал вазифаларига эътиборини қаратишда давом этмоқда. У Микел Артета бошчилигидаги жамоанинг Англия Премер-лигаси чемпионлиги ва Чемпионлар лигаси финалида PSJга қарши ўйини учун муҳим футболчи ҳисобланади.













