Мбаппенинг кутилмаган баёнотлари “Реал” ичида шов-шув уйғотди

Мбаппенинг кутилмаган баёнотлари “Реал” ичида шов-шув уйғотди

Мадриднинг “Реал” клубида Килиан Мбаппе билан боғлиқ вазият тобора жиддий тус олмоқда. Француз ҳужумчисининг Ла Лиганинг 36-турида “Овьедо”га қарши баҳсдан кейин журналистлар олдига чиқиб, очиқ баёнот бериши клуб раҳбарияти учун кутилмаган ҳолат бўлгани айтилмоқда.

RMC Sport тарқатган маълумотга кўра, мадридликлар раҳбарияти Мбаппенинг оммавий ахборот воситалари билан мулоқот қилишини режалаштирмаган. Футболчи эса матбуот хизмати ходими ҳамроҳлигига қарамасдан, ўз ташаббуси билан журналистлар саволларига жавоб беришга қарор қилган.

Суҳбат давомида Килиан Мбаппе жамоа бош мураббийи Альваро Арбелоа уни “Реал”даги тўртинчи ҳужумчи сифатида кўраётганини айтгани ва шу сабаб “Овьедо”га қарши учрашувни асосий таркибда бошлаш имконини бермаганини таъкидлаган.

Бироқ орадан кўп ўтмай, испаниялик мутахассис матбуот анжуманида бу гапларни инкор қилди. Арбелоа ўз чиқишида Мбаппени ҳеч қачон “Қироллик клуби”нинг тўртинчи ҳужумчиси деб атамаганини алоҳида урғулаб ўтди.

Испан матбуотига кўра, “Реал” раҳбариятини энг кўп хавотирга солаётган жиҳат — Мбаппенинг клуб ичидаги масалаларни омма олдида муҳокама қила бошлаганидир. Бу эса жамоа ичидаги муносабатлар ҳақида турли миш-мишлар ва баҳсларни янада кучайтирмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.