Бавария Алпҳонсо Давиес масаласида қатъий қарор қабул қилмоқчи

Алпҳонсо Давиеснинг жароҳати сабабли Жаҳон чемпионатида иштирок этиши ёки этмаслиги борасидаги баҳслар давом этмоқда. Бавария клуби раҳбарияти Канада футбол ассоциацияси билан юзага келган тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида вазиятни тўлиқ ўз назоратига олишга қарор қилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Клуб шифокорларининг хулосасига кўра, чап қанот ҳимоячиси сон мушакларидаги жиддий жароҳат туфайли тахминан олти ҳафта майдонга туша олмайди. Бу муддат футболчининг турнирда қатнашиш имкониятини деярли йўққа чиқаради, бироқ Канада терма жамоаси шифокорлари тикланиш жараёни анча тезроқ кечишига ишонч билдирмоқда.
Бавария спорт директори Max Эберл клуб вазиятни дипломатик йўл билан ҳал қилишга уринаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Давиеснинг турнирда иштирок этиши учун барча томонлар ҳамкорлик қилади, аммо асосий шарт — футболчининг тўлиқ соғайиши ҳисобланади.
Клубнинг бу борадаги қатъий позицияси бежиз эмас. 2025-йилнинг март ойида Давиес хочсимон боғламларидан жароҳат олганида, Бавария Канада футбол ассоциациясини футболчини жароҳат билан ўйнатиб, унинг соғлиғини хавф остига қўйганликда айблаб, кескин танқид қилган эди.













