Интер Миами Портланд устидан ишончли ғалаба қозонди

Лионел Месси ўзининг ажойиб ўйини билан Интер Миами жамоасининг Портланд устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабасига бошчилик қилди. Бу учрашув жамоанинг янги Ну Стадиум аренасидаги илк уй ғалабаси сифатида тарихга кирди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Учрашувнинг 31-дақиқасида Луис Суарез узатмасидан сўнг Теласко Сеговиа тўпни Лионел Мессига қулай қилиб етказиб берди ва аргентиналик юлдуз ҳисобни очди. Кўп ўтмай, Лионел Месси бу сафар ассистентлик вазифасини бажарди: у рақибнинг уч нафар ҳимоячисини алдаб ўтиб, тўпни Герман Бертерамега узатди ва у яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.
Портланд жамоаси ҳужумда фаоллик кўрсатишга уринган бўлса-да, Интер Миами ҳимоячилари жуда ишончли ҳаракат қилишди. Крис Велде ва Кевин Келсей рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга ҳаракат қилди, бироқ мезбонлар ўйин назоратини ўз қўлида сақлаб қолди.
Иккинчи бўлимда Портланд босимни кучайтирган бўлса-да, аниқ вазиятлар ярата олмади. Ўйин якунида Лионел Мессининг жарима зарбасидан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди. Натижада Интер Миами ўз мухлислари қаршисида муҳим уч очкони қўлга киритди.
Дарвозабон Дайне Ст. Клаир учрашув давомида бир нечта сейв амалга ошириб, жамоасининг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди ва 10 баллик тизимда 7 баллга лойиқ кўрилди.













