Реал Мадрид афсонаси Дани Карвахаль жамоани тарк этади

Реал Мадрид афсонаси Дани Карвахаль жамоани тарк этади

Реал Мадрид клуби ўз сардори Дани Карвахаль ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этишини расман тасдиқлади. 23 йиллик ҳамкорликдан сўнг, испаниялик ҳимоячи эркин агент сифатида фаолиятини бошқа клубда давом эттиради. Бу қарор томонларнинг ўзаро келишуви асосида қабул қилинди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

2002-йилдан буён клуб академиясида тарбияланган ва асосий таркибда 13 мавсум давомида тўп сурган Дани Карвахаль футбол тарихидаги энг совриндор ўйинчилардан бири ҳисобланади. Жароҳатлар туфайли жорий мавсумда атиги 22 та ўйинда майдонга тушган тажрибали ҳимоячи янги чақириқларга тайёрлигини билдирган.

Реал Мадрид президенти Флорентино Перез клуб афсонасига юксак баҳо берди: “Дани Карвахаль – клубимиз ва академиямиз рамзи. Унинг Реал Мадрид қадриятларини намоён этиши ҳар бир мадридистанинг қалбида абадий қолади. Бу ер ҳар доим унинг уйи бўлиб қолади”.

Карвахаль Мадрид клуби сафида 27 та совринни қўлга киритган. У олти марта Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган тарихдаги беш футболчидан бири ҳисобланади. Шунингдек, унинг ҳисобида тўртта Ла Лига чемпионлиги ва кўплаб халқаро совринлар мавжуд.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.