Ламине Ямал ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги дастлабки ўйинларни ўтказиб юбориши мумкин

Ламине Ямал ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги дастлабки ўйинларни ўтказиб юбориши мумкин

Барселона юлдузи Ламине Ямал сон қисмидаги жароҳатдан тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. Шу сабабли, футболчи Испания терма жамоасининг 2026-йилги Жаҳон чемпионатидаги дастлабки учрашувларини ўтказиб юбориши кутилмоқда. Мураббийлар штаби 18 ёшли вингернинг соғлиғини хавф остига қўймаслик учун эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

The Athletic хабарига кўра, Ямал июн ойида бўлиб ўтадиган Кабо-Вердега қарши баҳсда майдонга туша олмайди. Шунингдек, унинг 21-июн куни Саудия Арабистонига қарши ўйинда иштирок этиши ҳам сўроқ остида қолмоқда. Футболчи 26-июн куни Уругвайга қарши кечадиган гуруҳ босқичининг сўнгги турида сафга қайтиши мумкин.

Барселона ва Испания Қироллик футбол федерацияси (РФEФ) вакиллари футболчининг реабилитация дастури бўйича музокаралар олиб боришди. Аввалроқ, Ханси Флик терма жамоа шифокорларининг ёш футболчиларга нисбатан эҳтиётсиз муносабатидан норозилигини билдирган эди. Ямалнинг соғайиши Испания учун жуда муҳим, чунки унинг майдондаги ҳаракатлари рақиб ҳимоясини ёриб ўтишда асосий қурол ҳисобланади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.