Боруссия Дортмунд Реал Мадрид ҳужумчисини трансфер қилмоқчи

Боруссия Дортмунд келаси мавсум учун ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида Реал Мадрид иқтидорли футболчиси Гонзало Гарсиа трансфери устида иш олиб бормоқда. Немис клуби спорт директори Оле Боок футболчини жамоанинг асосий мақсади деб атади. Бу ҳақда Goal.com [leech=]хабар[/leech] беради.
Sport1 хабарига кўра, Боруссия Дортмунд клуби 22 ёшли ҳужумчи билан музокараларни бошлаб юборган. Футболчининг ўзи ҳам ўз ривожланиши учун Бундеслигани идеал муҳит деб ҳисобламоқда ва Германияга кўчиб ўтишга қарши эмас.
Бироқ, томонлар ўртасидаги келишувда молиявий муаммолар юзага келди. Реал Мадрид ўз футболчиси учун 60 миллион евро талаб қилмоқда, бу сумма Боруссия Дортмунд бюджети учун жуда юқори ҳисобланади.
Мадридликлар ушбу трансферни амалга ошириш учун муқобил вариантларни, жумладан, футболчини бир мавсумга ижарага беришни таклиф қилмоқда. Бу вариант немис клубига катта харажатларсиз сифатли ҳужумчини жалб қилиш имконини бериши мумкин.













