Роберто Де Зерби: Тоттенхемнинг қуйи лигага тушиб кетишини исташлари биз учун мотивация

Роберто Де Зерби: Тоттенхемнинг қуйи лигага тушиб кетишини исташлари биз учун мотивация

Тоттенхем бош мураббийи Роберто Де Зерби рақиб мухлисларининг унинг жамоасини Англия Премер-лигасини тарк этишини исташлари футболчилар учун кучли мотивация бўлиши кераклигини таъкидлади. Айни дамда жамоа мавсум якунига икки тур қолганида жон сақлаш учун кураш олиб бормоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Тоттенхем хавфли зонадан атиги икки очко юқорида жойлашган. Жамоа олдинда Челси ва Эвертонга қарши муҳим ўйинларни ўтказади. Де Зерби шогирдларига Премер-лигада қолиш учун бор-йўғи бир очко кифоя қилади, аммо мураббий дуранг учун эмас, фақат ғалаба учун майдонга чиқишларини маълум қилди.

Италиялик мутахассис рақиб мухлисларининг босими ва нафратини ижобий томонга буриш кераклигини айтди: "Агар ҳамма Тоттенхемнинг қуйи лигага тушиб кетишини истаса, бу мен ва футболчиларим учун катта мотивация. Футбол айнан рақобат билан гўзал. Биз бу қийинчиликни енгиб ўтишимиз ва ўз ғуруримизни исботлашимиз керак".

Тоттенхем Стамфорд Бриджда тарихан ёмон натижалар қайд этиб келади, сўнгги 35 та сафар ўйинида атиги бир марта ғалаба қозонган. Шунга қарамай, Де Зерби жамоасининг ҳимоядаги тартибли ўйини ва руҳий ҳолати орқали бу қийин вазиятдан ёруғ юз билан чиқиб кетишига ишонмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.