Антонио Рюдигер Реал Мадридда қолади

Антонио Рюдигер Реал Мадридда қолади

Испаниянинг АС нашри хабарига кўра, Антонио Рюдигер Реал Мадрид билан шартномасини узайтиришга рози бўлди. Германия терма жамоаси ҳимоячиси клубнинг ёши ўтган футболчилар учун жорий этилган бир йиллик шартнома сиёсатини қабул қилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Дастлаб футболчи икки йиллик битим имзолашни мақсад қилган эди, бироқ клуб раҳбарияти 30 ёшдан ошган ўйинчилар билан фақат бир мавсумга шартнома тузиш қоидасидан воз кечмади. Натижада, Рюдигер ўз талабларини юmsҳатишга мажбур бўлди.

Ўтган мавсум ҳимоячи учун жисмоний муаммолар туфайли оғир кечди. У узоқ вақт давом этган оғриқлар сабабли жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди ва Лондондаги мутахассислар ёрдамида соғлиғини тиклаб олди. Ҳозирда у ўзини яхши ҳис қилмоқда ва майдонда барқарор ўйин кўрсатмоқда.

2022-йилда Челси сафидан эркин агент сифатида келган Рюдигер қисқа вақт ичида Карло Анселотти жамоасининг асосий ҳимоячисига айланди. Саудия Арабистонидан тушган катта таклифларга қарамай, у Реал Мадриддаги фаолиятини давом эттиришни ва янги совринлар ютишни мақсад қилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.