Антонио Рюдигер Реал Мадридда қоладими?

Антонио Рюдигер Реал Мадридда қоладими?

Испаниянинг АС нашри хабарига кўра, Антонио Рюдигер Реал Мадрид билан шартномасини узайтиришга рози бўлди. Германиялик ҳимоячи клубнинг 30 ёшдан ошган футболчилар учун жорий этилган бир йиллик шартнома сиёсатини қабул қилди ва яна бир мавсум "қироллик клуби" шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ўтган мавсум Рюдигер учун жисмоний муаммолар сабабли анча оғир кечди. Сурункали жароҳатлар туфайли жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган футболчи, Лондондаги мутахассислар ёрдамида соғлиғини тиклаб олди. Ҳозирда у ўзининг энг яхши спорт формасига қайтган ва майдонда барқарор ўйин намойиш этмоқда.

2022-йилда Челси сафидан эркин агент сифатида келган ҳимоячи, дастлаб асосий таркиб учун курашган бўлса-да, тез орада Карло Анселотти жамоасининг ажралмас қисмига айланди. Рюдигерга Саудия Арабистонидан жуда катта молиявий таклифлар бўлишига қарамай, у Мадридда қолишни афзал кўрди.

Футболчи Реал Мадриддаги миссияси ҳали якунланмаганига ишонади ва юқори даражадаги совринлар учун курашишни мақсад қилган. Унинг клубга бўлган садоқати ва ғалабага бўлган чанқоқлиги жамоа раҳбарияти ҳамда мураббийлар штаби томонидан юқори баҳоланмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.