Арсенал ёзги трансфер ойнасида иккинчи футболчиси билан хайрлашди

Англия Премер-лигаси чемпиони Арсенал жамоаси расмий баёнот орқали ёзги трансфер ойнасидаги иккинчи кетишни тасдиқлади. Клуб дарвозабон Карл Ҳеин нинг Вердер Бремен сафига доимий асосда ўтишига рухсат берди. Бу жараён жорий ой бошида ҳимоячи Жакуб Кивиор нинг Порту клубига трансфер қилиниши билан бошланган таркибни тозалаш сиёсатининг давомидир. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Эстония терма жамоаси посбони Карл Ҳеин июль ойида Бундеслига вакили билан шартнома имзолайди. 24 ёшли дарвозабон 2018-йилда Лондон клуби академиясига келиб қўшилган эди, бироқ асосий жамоада ўз ўрнини топишга қийналди. Ўтган мавсумни Германияда ижарада ўтказган посбон эндиликда тўлиқ трансфер ҳуқуқи билан немис клуби аъзосига айланди.
Арсенал ўз расмий сайтида дарвозабонга кўрсатган хизматлари учун миннатдорчилик билдирди: “Биз Карлга клубдаги фаолияти давомида қўшган ҳиссаси учун раҳмат айтамиз ва унинг Вердер Бремен билан кейинги фаолиятида омад тилаймиз”. Ҳеин нинг кетиши Жакуб Кивиор нинг трансферидан сўнг амалга оширилган навбатдаги қадам бўлди.
Полшалик ҳимоячи Жакуб Кивиор учун Португалия гранди 17 миллион евро (қўшимча 5 миллион евро бонуслар билан) тўлади. Микел Артета эндиликда янги мавсум олдидан захира дарвозабонлари масаласини қайта кўриб чиқиши лозим. Асосий таркибга кирмайдиган ўйинчиларни сотиш клубга молиявий ҳолатни яхшилаш ва янги трансферлар учун жой очиш имконини беради.













