Бавария ичидаги жиддий низолар: Max Эберл кетиши мумкин

Мавсум давомида эришилган муваффақиятларга қарамай, Бавария раҳбарияти ичида жиддий келишмовчиликлар юзага келгани маълум бўлди. Kicker нашри хабарига кўра, клуб бир неча ойдан бери ички тарқоқлик ҳолатида яшамоқда. Ушбу зиддиятлар марказида спорт директори Max Эберл турибди, унинг клубдаги келажаги қисқа вақт ичида сўроқ остида қолди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Клуб бошқарув кенгаши аъзолари ўртасидаги муносабатлар анча совуқлашган. Хусусан, Max Эберл ва унинг ҳамкасби Чристопҳ Фреунд ўртасидаги алоқалар кескинлашгани айтилмоқда. Бироқ, 52 ёшли Эберл учун энг катта хавф юқори раҳбариятдан келмоқда — клуб кузатув кенгаши унинг иш услубига ўта шубҳа билан қарамоқда.
Вазиятни Бавария фахрий президенти Ули Ҳоэнесс янада қиздирди. У Дер Спиегель нашрига берган интервюсида Эберл билан шартномани 2027-йилдан кейин узайтириш имкониятини атиги 60 га 40 фоиз деб баҳолади. Ҳоэнесснинг таъкидлашича, рекордчи чемпионлар сафида Эберл ҳали ҳам синов муддатида ва унинг келажаги бўйича якуний қарор август ойидаги йиғилишда қабул қилинади.
Bild нашрининг қўшимча қилишича, кузатув кенгаши спорт директорини ишончни суиистеъмол қилишда ва трансфер бозорида шошма-шошарлик билан қарорлар қабул қилишда айбламоқда. Ҳозирда Бавария раҳбарияти Эберл клубни келажакка бошлаб борадиган муносиб раҳбар эканлигига шубҳа қилмоқда.













