ОЧЛ. Бугун Бунёдкорни ким мураббий сифатида майдонга олиб чиқади?

ОЧЛ. Бугун Бунёдкорни ким мураббий сифатида майдонга олиб чиқади?
Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Тошкентнинг Бунёдкор клуби БААнинг «Ал-Айн» жамоасига қарши сафарда майдонга тушади. Хабарингиз бор Бунёдкор бош мураббийи Сергей Лущан қониқарсиз натижалар туфайли истъефога чиқарилиб, унинг ўрнига Миржалол Қосимов тайинланганди. Ҳужжатларни расмийлаштириш борасидаги тиғиз вақт туфайли Миржалол Қўшоқович БААга бора олмайди ва жамоани майдонга Виктор Карпенко мураббий сифатида бошлаб тушади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув бугун 8 май куни соат 20:40 да бошланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.