«Манчестер Сити» мавсум стартида 5та ўйинда «қуруқ ғалаба» қайд этиш бўйича «Челси» рекордини янгилади


«Манчестер Сити» жамоаси АПЛнинг 5-турида «Кристал Пелас»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва ўзининг ғалабали сериясини давом эттирди.
Бу орқали «шаҳарликлар» ўз дарвозасидан гол ўтказмаган ҳолда 5та ғалабали ўйин қайд этишди. Бундан олдин шундай натижага Лондоннинг «Челси» жамоаси 2005-06 йиллар мавсумида эришганди.
Пеллегрини шогирдлари АПЛнинг янги мавсумидаги олдинги 4 тур давомида «Вест Бромвич» (3:0), «Челси» (3:0), «Эвертон» (2:0), «Уотфорд» (2:0) жамоалари билан ўйинларда «қуруқ ғалабалар» қайд этганди.
Шунингдек, жамоа кетма-кет 6та ўйинда гол ўтказмаслик бўйича ўз рекордини ўрнатди. Ўтган мавсумнинг охирги турида «Саутгемптон» жамоаси устидан 2:0 ҳисобида қозонилган ғалаба билан қўшиб ҳисоблаганда жамоанинг \"қуруқ серияси\" 6та ўйиндан иборат бўлиб турибди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













