Неймар Париж яқинидан беш қаватли уй сотиб олди

Неймар Париж яқинидан беш қаватли уй сотиб олди
25 ёшли бразилиялик \"Барселона\"дан кетиб, Парижга келганидан сўнг, меҳмонхонада яшаётган эди. Маълумотларга кўра, Неймар Париж яқинидаги шаҳарчадан 5 қаватли уй сотиб олди.

Энди бразилиялик футболчи 9 минг аҳолиси бор Бугивалда яшайди. Неймар уйи атрофида 5 минг квадрат метрга тенг газон, айвон ва ҳовузлар (бассейн) бор. Неймарнинг янги уйи ПСЖ машғулот базасидан бир неча километр узоқда жойлашган. Маълум бўлишича, бу ҳудудда унинг жамоадоши Лейвин Курзава ҳам истиқомат қилади.

Манба: Championat.asia
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.