«Реал» клуби Месси ва «Барселона»ни ҳақоратлаган 17 нафар мухлисни жазолайди


«Реал» ўзининг 17 нафар мухлисидан йиллик абонементларини олиб қўймоқчи. Ушбу мухлислар \"Сельта\"га қарши ўйинда (3:0) Лионель Месси ва «Барселона» шаънига номақбул сўзлар орқали ҳайқиришгани учун шундай тарзда жазоланишади.
Клуб тартиб-интизом қўмитаси видеоёзувни ўрганиб чиқиб, «Сантьяго Бернабеу»нинг жанубий трибунасида ўтирган мухлислар орасидан айбдорларни аниқлашган.
Айбдор мухлислар учун стадион йўллари беркитилади.
Манба: www.Stadion.uz
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













