Месси ўзининг камчиликлари ҳақида гапирди

Месси ўзининг камчиликлари ҳақида гапирди
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Олтин тўп»нинг беш карра соҳиби бўлса-да, заиф томонлари борлигини айтди.

«Мен мукаммал бўлмоқчиман. Юқори савияга кўтарилишим учун сайқаллашим шарт бўлган жиҳатлар бор. Масалан, пенальтилар. Мен «нуқта»дан тепишни кўпроқ машқ қилишим лозим.

Фаолиятимни якунлагач, мураббий бўлмасам керак. Аммо, бунгача ҳали узоқ вақт бор, фикримни ўзгартиришим ҳам мумкин» - деди Месси.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.