Пике: Бирга-бир вазиятда Неймар Мессидан кучлироқ


\"Барселона\" клуби ҳимоячиси Херард Пике жамоадоши Неймар хусусида гапириб ўтди.
Унинг фикрича, ўйиндаги хатти-ҳаракатлар бўйича бразилиялик ҳужумчи тенг кела оладиган футболчи дунёда йўқ экан.
\"Барселона\"га ўтганимдан бери жамоавий футболчилар орасида Неймарга етадиганини кўрмадим.
Ҳа, у Месси жамоа етакчиси эканлигини англади. Лекин, Лео йўқлигида у ўйинни ўз қўлига олди ва янаям кучлироқ ўйнашни бошлади.
Бирга-бир вазиятга Неймар Мессидан ҳам кучли. Унга ҳеч ким тенглаша олмайди\", - дейди Movistar нашри Пике сўзларини келтириб.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













