Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг янги логотипи тасдиқланди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг янги логотипи тасдиқланди
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси янгиланган логотипини тақдим этди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатди.

«Танлов эълон қилингач, ЎзПФЛга кўплаб муаллифлардан турли кўринишдаги логотиплар келиб тушди. ЎзПФЛ қошида тузилган махсус комиссиянинг хулосасига кўра логотип танлаб олинди ва ЎзПФЛнинг расмий логотипига айланди.

Демак, мазкур логотип барча профессионал клублар фаолиятига жорий этилади. Клубларнинг расмий хатида, спорт кийимида, стадион баннери ва бошқа фаолиятида ушбу логотип акс эттирилади», дейилади хабарда.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг янги логотипи тасдиқланди
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.