ЕЧЛ. Месси "Челси" дарвозасига гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди (видео)

ЕЧЛ. Месси "Челси" дарвозасига гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди (видео)
Лондонда кечган \"Челси\" ҳамда \"Барселона\" ўртасидаги Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг илк ўйини дуранг билан якунланди.

62-дақиқада Виллиан гол уриб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 13-дақиқада Лионель Месси Иньеста узатмасидан унумли фойдаланиб, жамоасига дуранг олиб келди. Бу аргентиналик ҳужумчи учун \"Челси\" дарвозасига киритилган илк гол бўлди. Бунга қадар у лондонликлар дарвозасини 8 та ўйиндан буён ишғол қила олмаётган эди.

Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 14 март куни Каталонияда бўлиб ўтади.

Челси Англия – Барселона Испания 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар:
1:0 – 62 Виллиан, 1:1 – 75 Месси.

Челси – Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер, Мозес, Фабрегас (Дринкуотер, 84), Канте, Алонсо, Виллиан, Азар, Педро (Мората, 83).
Барселона – тер Стеген, Серджи Роберто, Пике, Умтити, Альба, Паулиньо (Алеиш Видаль, 63), Ракитич, Бускетс, Иньеста (Андре Гомеш, 90), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Ракитич (29), Суарес (76), Рюдигер (80), Мората (86), Бускетс (90).
[media=https://youtu.be/RMfnyqT6TYA]
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.