Йоахим Лёв Германия терма жамоасида қолади

Йоахим Лёв Германия терма жамоасида қолади
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв ўз лавозимида қолади. Бу ҳақда немис нашри – Bild хабар қилмоқда.

58 ёшли мутахассис ЖЧ-2018даги муваффақиятсизликка қарамай Германия термасида ишлашни давом эттириш ниятида эканлиги ҳақида мамлакат футбол иттифоқига маълум қилган.

Май ойида Лёв DFB билан амалдаги шартномани 2022 йилга қадар узайтирган эди.

Лёв Евро-2020 мусобақасида ғалаба қозониш ниятида.

Манба: www.uff.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.