Расман: Зеедорф - Камерун термаси бош мураббийи

Расман: Зеедорф - Камерун термаси бош мураббийи
Ўтган мавсумда \"Депортиво\"да ишлари юришмай, жамоани Сегундага тушириб юборган Кларенс Зеедорф ўзига янги иш топди. Бу ҳақда Камерун термаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Зеедорф бунга қадар \"Милан\" ва \"Шенчжен\" каби жамоаларда фаолият олиб борди. Бироқ унинг бир иш жойидаги иш вақти 6 ойни ҳам ташкил қилмади.

Голландиялик мураббийга Патрик Клюйверт ёрдам беради. Ҳозирча мутахассис терма билан қанча муддатлик шартномага имзо чеккани маълум қилинмади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.