Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Таиландга қарши майдонга тушади

Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Таиландга қарши майдонга тушади
Бугун, 19 август санасида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ​Индонезиядаги Осиё ўйинларининг 3-турида Таиланд терма жамоасига қарши кураш олиб боради.

Илк турда ўзбекистонлик футболчилар Бангладеш терма жамоасига қарши ўйин ўтказиб, йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Иккинчи турда эса Қатар 6:0 ҳисобида тор-мор этилди. Шу тариқа олимпиячилар муддатдан аввал гуруҳда биринчи ўринни эгаллади.

Учрашувга Багордаги «Пакансари» стадиони мезбонлик қилади. Баҳс Тошкент вақти билан 17:00 да бошланади.

Осиё ўйинлари—2018
«B» гуруҳи​, 3-тур беллашуви
19 август, якшанба

Таиланд — Ўзбекистон 17:00

Гуруҳдаги ҳолат:

Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Таиландга қарши майдонга тушади
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.