Перес: Роналду "Реал"га қайтади


\"Реал Мадрид\" клуби президенти Флорентино Перес хужумчи Криштиану Роналдунинг келажаги ҳақида ўз фикрини билдирди.
- ФИФАнинг 2018 йилдаги энг яхшиларни тақдирлаш маросимида Роналду билан учрашганимда уни қучоқлардим. Клуб мухлиcлари Роналду биз билан 9 мавсум бўлганлигидан жуда хурсанд ва бу билан ғурурланишади.
Ўйлашимча, Криштиану Ди Стефанонинг муносиб меросхўридир. У \"Реал\"даги голлар сони бўйича рекорд ўрнатгандир. Шу боис ҳам Роналду мухлислар юрагида муҳрланиб қолишига ишончим комил.
Бир кун келиб Криштиану Роналду \"қироллик клуби\" сафига қайтишига ишонаман, - деди Перес.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













