Роналду ёзда қайси жамоаларнинг таклифини рад этгани маълум бўлди

Роналду ёзда қайси жамоаларнинг таклифини рад этгани маълум бўлди
Европанинг кўплаб гранд клублари жорий ёзги трансферлар даврида Криштиану Роналдуни сотиб олишга ҳаракат қилган.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра 33 ёшли португалиялик футбол юлдузини \"Милан\", ПСЖ ҳамда \"Манчестер Юнайтед\" клублари ўз сафига қўшиб олишга уруниб кўришган. Бироқ, Роналду ушбу таклифларни рад этган ва якунда “Ювентус”га кўчиб ўтган.

Маълумотларга қараганда Роналду аввал бошидан “Ювентус”га ўтишни режалаштирган. Унинг фикрича айнан “кекса синьора” Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш учун асосий даъвогардир.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.