Макгрегор бир ойга жанглардан четлатилди

Макгрегор бир ойга жанглардан четлатилди
Яккакураш жангчиси Конор Макгрегор россиялик Хабиб Нурмагомедов билан жангдан кейин бир ойга жанглардан четлатилди.

Daily Mail нашрининг хабар беришича, шифокорлар ирландияликка 6 ноябргача рингга тушишни тақиқлаб қўйишган. Таъкидланишича, Макгрегор шундоқ ҳам яқин бир ой ичида жанг ўтказишни режалаштирмаган.

Макгрегорнинг Нурмагомедов билан жангдан кейинги жанжалдаги ҳаракатларида қоидабузарлик топилса, у узоқроқ муддатга четлатилиши ҳам мумкин.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.