Моуриньо «Ювентус»га қарши ўйин олдидан оригинал ишга қўл урди

Моуриньо «Ювентус»га қарши ўйин олдидан оригинал ишга қўл урди
«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 3-тур «Ювентус»га қарши ўйинга кечикмасликни ўйлади ва оригинал ишга қўл урди. Жамоа «Олд Траффорд» стадионидан 10 дақиқалик пиёда йўл яқинликдаги «Хилтон» меҳмонхонасида жойлашди.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ 2-тур «Валенсия» клубига қарши ўйинда «МЮ» футболчилари Манчестер шаҳридаги тирбандликлар туфайли 10 дақиқага кечикди. Ўшанда ўйин бошланиши 5 дақиқага ортга сурилди, УЕФА эса клубни 15 минг еврога жаримага тортди.

«Манчестер Юнайтед» - «Ювентус» баҳси бугун тунда Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.

Манба: www.uff.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.