Лопетеги «Реал» футболчилари билан хайрлашди

Лопетеги «Реал» футболчилари билан хайрлашди
«Реал» бош мураббийи Хулен Лопетеги Ла Лига доирасидаги «Барселона»га (1:5) қарши ўйиндан сўнг, истеъфога чиқариб юборилиши хавфи борлиги туфайли, жамоа билан хайрлашди.

Marca хабарига кўра, 52 ёшли мутахассис футболчиларга миннатдорчилик изҳор қилди ва яхши тилакларини билдирди. Шунингдек, «ҳар эҳтимолга қарши сизлар билан хайрлашаман», деди.

Аввалроқ, Лопетеги истеъфога чиқарилиши ва унинг ўрнига Антонио Конте тайинланиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.