Ўзбекистон аёллар термаси бокс бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этади

Ўзбекистон аёллар термаси бокс бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этади
15-24 ноябрь кунлари Ҳиндистон пойтахти Нью-Дели шаҳрида ўтадиган аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркиб билан иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси маълум қилди.

Ўзбекистон терма жамоасининг Ҳиндистонга йўл олувчи таркиби қуйидагича:

-48 кг – Г.Султоналиева;
-51 кг – А.Якубова;
-54 кг – Т.Раҳимова;
-57 кг – Ё.Мирзаева;
-60 кг – Р.Қодирова;
-64 кг – М.Мейлиева;
-69 кг – Ш.Юнусова;
-75 кг – Э.Мейлиева;
+81 кг – Г.Исматова.

Бош мураббий – Л.Қўчқоров;
Катта мураббий – К.Муталов;
Мураббий – Б.Нурдинов.

\"IG Indoor Stadium\" аренасида ўтказиладиган мусобақада жаҳоннинг 60 га яқин мамлакатидан 300 нафардан зиёд боксчи қатнашади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.