Роналду бир кўрсаткич бўйича топ-5 лигалар пешқадамига айланди

Роналду бир кўрсаткич бўйича топ-5 лигалар пешқадамига айланди
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Европанинг топ-5 лигалари футболчилари орасида дарвозага энг кўп зарба йўллайдиган футболчидир.

Kun.uz хабарига кўра, Италия чемпионатининг 12 та ўйинида португалиялик тўпни 88 марта дарвоза томон йўллаган. Улардан 8 таси гол билан якунланган.

Роналду ортидан Николя Пепе («Лилль», 55 зарба), Серхио Агуэро («Манчестер Сити», 54), Лоренцо Инсинье («Наполи», 51) ва Эдин Жеко («Рома», 51) бормоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.