Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААга етиб борди (фото)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААга етиб борди (фото)
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари \"Ўзбекистон Ҳаво йўллари\" миллий авиакомпаниясининг 333-рейси билан учган Боинг-787 ҳаво кемасида 3 соату 15 дақиқа парвоздан сўнг Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига етиб борди.

Парвоз вақтида ҳаво кемаси командири Алишер Султонов ушбу рейсда футбол бўйича миллий терма жамоамиз аъзолари ҳам учиб кетишаётганини эълон қилиб, экипаж аъзолари номидан футболчиларимизга Осиё Кубогида омад тилади.

Дубайда ҳаво ҳарорати 23-24 даража иссиқ, футбол ўйнаш учун жуда қулай об-ҳаво. Терма жамоамиз делегациясини ОФК вакиллари кутиб олишди. Футболчиларимиз Дубай шаҳридаги \"Roda Al Bustan\" меҳмонхонасига жойлашишди.

Бугун кечқурун маҳаллий вақт билан соат 18:00да терма жамоамиз аъзолари БААдаги дастлабки машғулотларни ўтказишади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААга етиб борди (фото)
Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААга етиб борди (фото)
Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААга етиб борди (фото)
Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААга етиб борди (фото)
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.