Зико Мессини Марадона ва Пеле билан таққослади (фото)

Зико Мессини Марадона ва Пеле билан таққослади (фото)
Бразилия терма жамоаси собиқ яримҳимоячиси Зико Omnisport мухбири билан суҳбатда «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини футбол афсоналари Диего Марадона ва Пеле билан солиштирди.

«Месси Марадонага яқин. Бу дегани, назаримда, уни Пеле билан таққослаб бўлмайди. Марадона Мессидан бироз олдинроқда, деб ҳисоблайман. Аммо Пеле футболчига керакли барча сифат ва хислатларга эга: тезлик, куч, техника, оёқ зарбаси, бош билан ўйнаш, дриблинг...
Мессида ҳам деярли барчаси мужассам, аммо унда Пеледаги каби жаҳон чемпиони унвонлари йўқ. Бу – кўп нарсани ҳал қиладиган фактор.

Марадона катта мусобақаларда ўзини кўрсатиб юрган вақтларда Аргентина термасида ҳозиргидек юлдузли таркиб йўқ, жамоа фаворитлар қаторида саналмасди. Унинг ёнида ҳозир Месси бирга тўп сураётган ўйинчилардек жамоадошлари бўлмаган», – дея таъкидлаб ўтди Зико.
Зико Мессини Марадона ва Пеле билан таққослади (фото)
Фото: Getty Images
Маълумот учун, «Бунёдкор»нинг собиқ бош мураббийи ҳозирда Япониянинг «Кашима Антлерс» клубида спорт директори сифатида ишламоқда. Жамоа 2018 йили ўз тарихида илк марта Осиё Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.