Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди
Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шаҳрам Ғиёсов (6-0, 5 КО) 23 февраль куни (Тошкент вақти билан 24 февраль тонгида) ўзининг 7-жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри маълум қилди.
Мексиканинг Тихуана шаҳрида ўтказиладиган жангда ҳамюртимизга мексикалик Эдгар Пуэрта (25-11-1, 19 КО) рақиблик қилади. Жанг 10 раунддан иборат бўлиши режалаштирилган.

Маълумот учун, Эдгар Пуэрта тажрибали рақиб саналади. У 2014 йилда супер ярим енгил (-58,97 кг) вазн тоифасида WBC жаҳон чемпионлиги учун япониялик Такаши Миурага қарши рингга кўтарилган, бироқ имкониятни бой берганди. Бунгача эса у 2012 йилда икки марта WBC Silver чемпионлик камарини ҳимоя қилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, спортчи навбатдаги жанги 9 март куни бўлиб ўтиши ҳақида хабар берганди. Ҳозирча мазкур жанг ўтказилиши ёки ўтказилмаслиги борасида аниқ маълумотлар йўқ.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.