ПФЛ "Coca-Cola"дан қанча ҳомийлик пули олади?

ПФЛ "Coca-Cola"дан қанча ҳомийлик пули олади?
Кеча Ахборот ва коммуникациялар агентлигида \"Ўзбек футболини ривожлантиришнинг бугунги ҳолати: ютуқ ва муаммолар\" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда ПФЛ бош директори ёрдамчиси Диёр Имомхўжаев янги мавсумда нима сабабдан Суперлиганинг бош ҳомийси ўзгарганига изоҳ бериб ўтди.
\"Cоcа-Colа\" мавсум аввалида \"Pepsi\"нинг таклифига нисбатан бироз кўпроқ пулга эга бўлган шартнома таклиф қилди, аммо озгина пул учун эски қадрдондан воз кечиш ниятимиз йўқ эди.

5 март куни \"Pepsi\" билан янги шартнома тузилиши керак эди. Бироқ \"Coca-Cola\" 4 март куни янги таклиф билан чиқди ва ушбу таклиф \"Pepsi\"никидан икки баробар катта эди. Келишувнинг аниқ суммасини иккинчи томоннинг сўрови билан айта олмайман\", - деди Имомхўжаев.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.