Рўзиқул Бердиев: "Биз мағлуб бўлишга лойиқ эмасдик" (видео)

Рўзиқул Бердиев: "Биз мағлуб бўлишга лойиқ эмасдик" (видео)
Суперлиганинг 3-туридаги «Пахтакор» – «Насаф» учрашувидан сўнг қаршиликларнинг бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Бугун гранд жамоага қарши майдонга чиқдик. Ҳакамларнинг ҳаракати бугунги ўйинга мос келмади. Кўрсатган ажойиб ўйинлари учун ўз шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Биринчи бўлимда ўйинимиз унчалик қовушмагандир, лекин иккинчи бўлимда ишончли ҳаракат қилдик.

Ҳисоб 1:1 кўринишга келгандан кейин ҳам бизда яхши имкониятлар бўлганди. Яратилган вазиятлардан тўғри фойдаланганимизда ҳозир вазият бошқача бўлар эди, - деди Рўзиқул Бердиев.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.