Шунқор Абдурасулов ироқлик рақибини мағлубиятга учратди

Шунқор Абдурасулов ироқлик рақибини мағлубиятга учратди
Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси
19 апрель, жума куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати старт олди.

Мусобақанинг дастлабки кунида ўзбекистонлик боксчилар орасида Шунқор Абдурасулов (-64 кг) биринчи бўлиб рингга кўтарилди. Унга ироқлик Кадим ал-Эзире рақиблик қилди. Шунқор рақибини мағлубиятга учратиб, иккинчи босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Маълумот учун, Абдурасуловга кейинги босқичда покистонлик Маъсуд рақиблик қилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун эркаклар ўртасида -69 кг вазн тоифаси вакили Бобоусмон Ботуров ҳам рингга кўтарилади. У мўғулистонлик боксчи Баярку Ганбаатар билан жанг қилади. Беллашув Тошкент вақти билан тахминан соат 16:15 да старт олади

Аёллар ўртасида эса ўзбекистонлик Ёдгорой Мирзаева (-57 кг) шри-ланкалик Кришмига қарши рингга кўтарилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.